АсосийDunyo

Макс Пенс АҚШ нинг КХДР билан музокараларга тайёрлигини билдирди

'Макс Пенс АҚШ нинг КХДР билан музокараларга тайёрлигини билдирди 'ning rasmi

АҚШ вице-президенти Макс Пенс Вашингтон КХДР га босим ўтказишда давом этишини, бироқ музокараларга тайёр эканлигини таъкидлади, деб хабар берди Ria.ru нашри.

У The Washington Post нашрига берган интервьюсида “ Максимал босим ўтказиш бўйича кампания давом этади ва янада кучлироқ бўлади. Бу ҳақда билишни истасангиз, гаплашамиз”, деди Пенс.

Пенсга “Пхеняндан санкциялар олиб ташланиши учун қандай йўл тутиш керак?” деган саволга “ Билмадим, шунинг учун ҳам музокаралар олиб бориш лозим”, дея жавоб берди.

АҚШ нинг расмий позицияси шундаки, КХДР ядровий ва ракета дастурларидан воз кечиши ва ана шундан сўнг Вашингтон музокара олиб боришга рози бўлишидадир.

Олдинроқ Россия ва Хитой Шимолий Кореяга ядровий синовлар ва ракета учиришларига мораторий эълон қилишни, Жанубий Корея ва АҚШ га эса ҳудудда ҳарбий машғулотлар олиб боришдан тийилишни таклиф қилган эди. Бироқ Вашингтонга бу фикр хуш келмаган эди.

    Бошқа янгиликлар