АсосийDunyo

Афринда бир суткада 103 нафар жангари йўқ қилинди

'Афринда бир суткада 103  нафар жангари йўқ қилинди'ning rasmi

Суриянинг Африн шаҳрида бир суткада 103 нафар, бутун ҳарбий операция давомида 1369 та террорчи йўқ қилингани хақида душанба куни Туркия ҳарбий кучлари бош штаби хабар берди, деб ёзди Ria.ru нашри.

" Зайтун новдаси” номли ҳарбий операцияси давомида бир суткада 103 нафар террорчи йўқ қилинди. Операция бошлангандан бери йўқ қилинган жангарилар сони 1369 га етди”, - дея хабар берилмоқда Туркия бош штаби баёнотида.

Ҳарбий ҳаво кучлари ва қуруқлик қўшинлари қатнашаётган операция махсус режага асосланган ҳолда давом этаётгани таъкидлаб ўтилди.

Туркия ҳарбий кучларининг бош штаби 20 январь куни Африндаги Қурд харбий бўлинмаларига қарши “Зайтун новда” операциясини бошлаётганини эълон қилган эди. Туркия билан бир вақтда “Сурия озодлик армияси” жангарилари ҳам ҳаракат қилмоқда.

Дамашқ Туркиянинг бу харакатларини қоралаётганини ва Африн Суриянинг ажралмас бир қисми эканлигини таъкидлаб ўтди. Москва Африндаги ҳолат юзасидан ҳар икки томонни вазминликка ва Суриянинг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилишга чақирди.

    Бошқа янгиликлар