Таркибида парацетамол бўлган дориларни қабул қилиш репродуктив функцияларнинг бузилиши ва ҳомиланинг ривожланишидаги муаммоларни юзага келтириши маълум бўлди, деб хабар берди Ria.ru нашри.
Олимлар олиб борган тадқиқотларда 18 ёшдан катта бўлган 455 кўнгилли қатнашд. 1880 европалик эгизаклар ва келиб чиқиши афроамерикалик испанларга бориб тақалган 1235 нафар одамнинг архив материаллари текширувдан ўтказилди.
Мутахассисларнинг аниқлашича , таркибида парацетамол бўлган дориларни қабул қилган беморларнинг барчасида организмнинг гормонал даражадаги 35 йил мобайнида қаришига тенг бўлган жинсий гормонларнинг куриб қолиши кузатилди.
Мақолада такидланишича, бунақа клиник холат платцента дисфункциясига ва жинсий функцияларнинг бузилишига олиб келади. Бундан ташқари, парацетамолни ҳомиладорлик пайтида қабул қилиш ҳомиланинг тушиб қолиши ва эмбрион асаб тизимининг ривожланиши билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлиши хавфини оширади.
Парацетамол иссиқликни туширувчи кенг тарқалган аналгетик хисобланади. Ғарб давлатларида бу препарат Acetaminophen (APAP) номи билан аталади.






