Қиролича Елизавета II нинг набираси шаҳзода Гарри ва унинг қаллиғи америкалик актриса ҳамда фотомодель Меган Маркл 19 май куни унаштирув маросимидан сўнг қироллик саройи жойлашган Виндзор шаҳарчаси бўйлаб каретада парад юришини амалга оширади, деб ёзди ТАСС нашри Кенсингтон саройи матбуот хизмати ҳаволасига таянган ҳолда.
Тўй маросимининг ҳалқа шаклидаги йўналиши дастлаб Виндзор саройидан шаҳарнинг бир нечта марказий шаҳарчалари орқали ўтади. У ерда келин-куёвни минглаб маҳаллий аҳоли ва сайёҳлар табриклаши мумкин. Шундан сўнг карета Виндзор боғи — Лонг-уокнинг бош хиёбонига чиқади ва у орқали саройга қайтади.
Гарри ва Меган бу қисқа саёҳат кўп сонли одамларга Виндзорда тўпланиш ва бу ўзига хос кун муҳитидан баҳраманд бўлиш имконини беришига умид қилмоқда.