АсосийDunyo

Москва боғчаларидан бирида уч ёшли қиз сайр вақтида музлаб ўлиб қолди

'Москва боғчаларидан бирида уч ёшли қиз сайр вақтида музлаб ўлиб қолди'ning rasmi

Россия Тергов қўмитаси ўз сайтида Москва боғчаларидан бирида тарбияланувчи уч ёшли қизчанинг сайр вақтида музлаб ўлиб қолгани ҳақида хабар берган, деб ёзди lenta.ru нашри.

16 февраль куни эрталаб боғча кичкина гуруҳ тарбиячиси ва энагаси болалардан бири кўча сайридан қайтмаганлигини сезиб қолишди. Қидирув натижасида қизча ўйин майдончасидаги қор уюми устидан ҳушсиз ҳолда топилган. Боғча ходималари тез ёрдамга қўнғироқ қилишди. Воқеа жойига етиб келган шифокорлар қизчанинг ўлимини қайд этишди.

Нашрнинг хабар беришича, вафот этган қизчанинг отаси полицияга фарзандининг соғлигида муаммолар бўлмаганлигини, яқин кунларда танасида кўкарган изларга кўзи тушганлигини, боғча опа буни “ўйин пайтида йиқилди”, деб изоҳлаганини, охирги пайтларда қизча “боғчага бормайман”, деб хархаша қилганлигини маълум қилган.

Терговчилар суруштирув ишларини олиб бормоқдалар. Кузатув камералари ёзувлари ҳам ўрганилмоқда. Боғча ходималарига нисбатан “ўз ишига совуққонлиги , эҳтиётсизлиги туфайли одам ўлимига сабаб бўлганлик” факти бўйича жиноят иши қўзғатилган.

    Бошқа янгиликлар