1

Мексикада кучли зилзила рўй берди

ДУНЁ 17.02.2018, 10:50
Мексикада кучли зилзила рўй берди

16 февраль кечки пайт Мексиканинг жанубидаги Оахака штатида кучли зилзила юз берди. Маълумотларга кўра, зилзила магнитудаси 7,2 ни ташкил қилган, ўчоғи 12 км чуқурликда бўлган, деб хабар берди РИА Новости нашри.

“Соат 19.30гача (Тошкент вақти билан соат 6.30) 122 та афтершок қайд қилинган”, деб хабар берган Миллий сейсмология хизмати.

Штат раҳбарияти кучли зилзила қурбонларга олиб келмагани, бироқ моддий зарар етказганини маълум қилди. Шунингдек, зилзиладан кейин 122 та афтершок қайд қилинган.

Кучли зилзила Мехиконинг минглаб аҳолисини кўчага чиқишга мажбур қилган. Одамлар шаҳарнинг нисбатан хавфсиз ҳудудларида, иложи борича иншоотлардан узоқроқда тўпланиб олишган. Шаҳарда светофорлар ўчиб қолган, электр таъминоти қисман узилган, катта тирбандликлар юзага келган. Одамлар уйларига қайтишга қўрқмоқдалар.

Зилзиладан кейин миллионлаб уйлар чироқсиз қолди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1