1

Ўзбекистон фуқароси аёлни ёнғиндан қутқариб қолгани учун мукофот билан тақдирланди

ДУНЁ 20.02.2018, 17:29
Ўзбекистон фуқароси аёлни ёнғиндан қутқариб қолгани учун мукофот билан тақдирланди

Ўзбекистон фуқароси Нуриддин Қирғизов ёнғинда аёлни қутқариб қолгани учун медаль билан тақдирланди, деб хабар берган Пушкино муниципал тумани маъмурияти раҳбари ўринбосари Феликс Петросян.

19 февраль куни Пушкино муниципал тумани маъмуриятида кукофотни топшириш маросими бўлиб ўтди. Қирғизов соғлиғи туфайли бу маросимда қатнаша олмади. Медални унинг ўрнига Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси консули, биринчи котиби Тоҳир Орипов олди. Унинг сўзларига кўра, мукофот айни дамда Ўзбекистонда реабилитацияда бўлган Нуриддин Қирғизовга яқин вақт ичида етказилади.

Эслатиб ўтамиз, Самарқандлик Нуриддин Қирғизов Москва вилоятининг Пушкин тумани Софрино қишлоғи яқинида ёнғин ичида қолган уйни кўриб, уй ичидаги кекса аёлни қутқараман деб, жароҳатланиб, Пушкин шаҳридаги шифохонанинг реанимацион бўлимида сунъий вентиляция (шамоллатиш) ёрдамида даволанаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1