1

Жанубий Корея 5 мамлакат билан эркин савдо тўғрисидаги келишувни имзолади

ДУНЁ 21.02.2018, 11:15
Жанубий Корея 5 мамлакат билан эркин савдо тўғрисидаги келишувни имзолади

Корея Республикаси ва Панама, Коста-Рика, Гондурас, Сальвадор, Никарагуа давлатлари 21 февраль куни кейинги 10 йил давомида 95 фоиз импорт товарларига қўйилган чекловларни бекор қилишни кўзда тутувчи эркин савдо тўғрисидаги битимни имзолашди. Бу ҳақда Жанубий Кореянинг Савдо, саноат ва энергетика вазирлиги маълум қилди дейилади РИА хабарида.

Манбаанинг хабар беришича, ҳужжатни имзолаш учун Коста-Рика томонидан Ташқи савдо вазири Александер Мора, Сальвадор Иқтисодиёт вазири Тарис Саломон Лопес Гузман, Гондурас Иқтисодий ривожланиш вазири Арнальдо Кастильо, Никарагуа Савдо ва саноатни ривожлантириш вазири Орландо Соло, Панама Савдо-саноат вазирининг ўринбосари Диана Салазар ҳамда Корея Республикаси Савдо, саноат ва энергетика вазири Ким Хён Чжон иштирок этган.

2015 йилдан буён муҳокама қилиб келинаётган ушбу ҳужжат Корея Республикаси билан Марказий Америка мамлакатлари ўртасида кенг қамровли стратегик шерикликни ташкил этишни назарда тутади.

Корея Республикаси билан Марказий Америка мамлакатлари ўртасида эркин савдо тўғрисидаги келишув иштирокчи давлатларнинг парламенти томонидан тасдиқлангач, кучга киради. Жанубий Корея келишув иштирокчилари таклиф этиши мумкин бўлган табиий ресурсларга қизиқиш билдираётган бўлса, ўз навбатида, Марказий Америка давлатлари Жанубий Корея сармояларини жалб қилиш ва ўз маҳсулотларини ушбу мамлакат бозорларига чиқаришдан манфаатдор.

Ҳозирги кунгача, Жанубий Корея ушбу минтақада Чили (2003), Перу (2011) ва Колумбия (2013) билан эркин савдо шартномасини имзолаган. Шунингдек, Эквадор билан ҳам эркин савдо шарномасига муқобил равишда битим тузиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1