1

Тимсоҳ қорнини ёрган қишлоқ аҳли унинг қорнидан йўқолган одамнинг жасад қолдиқларини топишди

ДУНЁ 21.02.2018, 14:42
Тимсоҳ қорнини ёрган қишлоқ аҳли унинг қорнидан йўқолган одамнинг жасад қолдиқларини топишди

Кениянинг Макуени округидаги Кантуни қишлоғи аҳолиси одам еган тимсоҳнинг қорнини ёришди, деб хабар берди lenta.ru нашри.

Ати дарёсига балиқ овлашга борган ўрта ёшли эркак йиртқичнинг ўлжасига айланди. У 16 февраль куни балиқ овидан қайтмаганлигидан кейин яқинлари қидирув ишларини бошлаб юборишди. Маҳаллий аҳоли ҳам қидирув ишларида фаол иштирок этишди.

Одамлар қирғоқдан балиқчининг кийим-кечаги, ундан сал нарида қуёшда тобланиб ётган тимсоҳни кўришди. Қидирув операциясининг иштирокчилари тимсоҳнинг қорнини ёрганда, ошқозонидан инсон қўли топилди. Шундан кейин дарёнинг суви қуритилиб, ҳалок бўлган эркак жасадининг қолган қисмларини топишди.

Парламент аъзоси Дэниел Маанзо (Daniel Maanzo) Кения табиатни ҳимоя қилиш хизматидан дарёда мавжуд бўлган, ҳеч қандай фойдаси бўлмаган тимсоҳларни йўқ қилишга чақирди.

Кенияда Нил тимсоҳлари номли йиртқичлар мавжуд бўлиб, уларнинг узунлиги беш метргача етади. Йиртқичлар жуда жаҳлдор бўлгани боис ўзларидан кучли ҳайвонларга ҳам бас кела олади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1