1

Хитойда лифт учун пул тўлаш талаб этилмоқда

ДУНЁ 21.02.2018, 15:08
Хитойда лифт учун пул тўлаш талаб этилмоқда

Хитойнинг Пекин шаҳридаги баъзи бир кўп қаватли уйларда лифт учун пул тўлаш талаб этилмоқда, деб хабар берди lenta.ru нашри.

Шаҳарнинг жанубий қисмида илгари фақат зинапоя бўлган биноларга янги пуллик лифт ўрнатилди. Тўлов янги технология асосида жамоатчилик транспортидаги каби амалга оширилади. Лифтда тўловни амалга ошириш учун валидаторга электрон чипта солинади ва 0,2 юан ечиб олинади.

Аҳолининг маълум қисми янгиликни яхши қарши олди. 60 ёшли Ян Гуйсяннинг сўзларига қараганда, энди улар зинапоя орқали оғир сумкаларни кўтариб юришмайди.

Ижтимоий тармоқларда эса бундай “янгилик”дан фойдаланувчиларнинг энсаси қотмоқда. “0,2 юан жуда катта пул бўлмаса-да, ҳар куни пул тўлайвергандан сўнг оқибатда одамлар яна зинапоя орқали пиёда юқорига кўтарилишга мажбур бўлишади”, деб ёзди улардан бири.

Beijing News нашрининг ҳисоб-китоб қилишича, кўп қаватли уйда яшовчи аҳоли ўрта ҳисобда лифт учун ойига 100 юандан тўлашларига тўғри келади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1