1

Туркман президенти 25 та зирҳланган “Мерседес”ларни сотувга қўйди

ДУНЁ 21.02.2018, 18:53
Туркман президенти 25 та зирҳланган “Мерседес”ларни сотувга қўйди

Туркманистон президентининг аппарати 25 дона зирҳланган Mercedes-Maybach S600L автомашиналарини сотувга қўйди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри, “Хроника Туркменистана” ҳаволасига таянган ҳолда.

Автомашиналарнинг сотувга қўйилгани ҳақидаги хабар 19 февраль куни мамлакат Давлат биржасининг сайтида эълон қилинган. Машиналар ишлаб чиқарилган йилига қараб нархланган.

1995 йилда ишлаб чиқарилган Mercedes 25 100, 2009 йилдаги 75 500 доллар деб баҳоланган. Рўйхатдаги машиналарнинг 13 таси 2009 йилда ишлаб чиқарилган.

Нашрнинг маълум қилишича, мазкур машиналардан фақат бошқа давлатларнинг раҳбарлари келганда уларни олиб юриш учун фойдаланилган.

Гурбангули Бердимуҳаммедов бошқа пайтда шахсан ўзи автомобиль бошқаради. У автомобилларга жуда қизиқади. Видеороликларда Бердимуҳаммедовнинг пойга автомобилларидан ҳам фойдаланаётганлигини кўриш мумкин. Ҳукумат маҳаллий бюджетни тўлдиришнинг янги усулини ўйлаб топиб, республикада оқ рангли машиналардан бошқасини эксплуатация қилишни тақиқлаган эди. Бердимуҳаммедов оқ рангли машиналарни яхши кўради. Мазкур қонунга риоя қилмаганлар жаримага тортилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1