Ижтимоий тармоқларда Ребека Батлер исмли қизнинг пости турли мунозараларга сабаб бўлди, деб хабар берди lenta.ru нашри.
Қиз ванна қабул қилганда солинадиган махсус воситадан фойдалангандан кейин унинг териси кўк рангга кирди.
“Ваннага тушиб, беш дақиқа ётганимдан кейин мен смурфга айландим. Мазкур восита теримни кўкартириб юборди. Бундай сифатсиз маҳсулотларни харид қилишдан эҳтиёт бўлинг!”, деб ёзди Ребека ўзининг Твиттер саҳифасида.
Қизнинг ижтимоий тармоқларга жойлаштирган суратларидан унинг фақат юзи кўкармаганлигини кўриш мумкин. Мазкур суратлар бир неча кун ичида 40 мингта ретвит ва 150 мингта лайк тўплади. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари қизни машҳур фильмлар ва телесериаллардаги “кўк” рангли персонажларга қиёслашди.






