АсосийDunyo

Трамп ўқитувчиларга қурол беришни таклиф қилди

'Трамп ўқитувчиларга қурол беришни таклиф қилди'ning rasmi

АҚШ президенти Дональд Трамп Паркленд шаҳрида юз берган отишмадан кейин мактаб ўқитувчилари ва ходимларига жиноятчиларнинг ҳужумидан ҳимояланиш учун яширин тарзда қурол олиб юришга рухсат беришни таклиф қилди, деб хабар берди lenta.ru нашри.

“Бунда ўқитувчининг ёнида яширин қурол бўларди. Улар махсус тайёргарликдан ўтардилар. Улар мактабда бўлардилар ва бошқа қуролдан холи ҳудуд бўлмасди”, деб айтган Трамп мактаблар ўқитувчилари ва ўқувчилари билан учрашувда. Учрашувда отишма содир этилган мактаб вакиллари ҳам қатнашган.

Трамп жиноятчилар айнан шундай “қуролдан холи ҳудудлар”да одамларни ўққа тутиб ва уларга ҳеч ким жавобан ўқ отмаслигини тушунган ҳолда хиноятларни содир этишга ҳаракат қилишлари ҳақида гапирди. У ўқитувчиларни қуроллантиришдан ташқари, мактабларга собиқ ҳарбийларни қўриқчи вазифасига ишга олишни таклиф қилди.

Трамп, ҳужумлар ўртача 3 дақиқа содир этилиши, полицияга эса воқеа жойига етиб келиш учун 5-10 дақиқа талаб қилинишини эслатиб ўтди. Трамп “унинг таклифига кўпчилик қарши бўлишини, бироқ бошқаларга маъқул келишини” айтган.

Президент қурол сотиб олишга рухсатларни беришда текширув қоидаларини жиддий қатъийлаштиришга ваъда берди. Унинг айтишича, кейинги ҳафтада бир қатор штатлар вакиллари билан мактаблардаги хавфсизлик мавзуси муҳокама қилинмоқчи. “Биз энг жиддий, энг муҳим, наф берадиган таклифларни танлаб оламиз ва улар ишлаши учун барча ишни қиламиз”, деб айтган Трамп.

АҚШда қурол олиб юриш ҳуқуқи конституцияга иккинчи тузатма билан кафолатган.

Ҳозирда судланганлик, руҳий касаллик мавжудлиги ва бошқа омиллар қурол сотиб олишда тўсқинлик қилиши мумкин, бироқ охирги оммавий қотилликларнинг кўрсатишича, бу тизим кўпинча панд бермоқда.

Трамп сайловолди кампанияси давомида қурол сотишни чеклашни қўллаб-қувватлаганди.

    Бошқа янгиликлар