1

Қирғизистонда ишлаб чиқарилган болалар кийимида заҳарли модда борлиги аниқланди

ДУНЁ 24.02.2018, 20:03
Қирғизистонда ишлаб чиқарилган болалар кийимида заҳарли модда борлиги аниқланди

Қарағандадаги дўкон ва бозорларда "Қирғизистонда ишлаб чиқарилган" ёрлиғи билан сотилаётган болалар кийимларида формальдегид моддаси борлиги аниқланган. Бу ҳақда Tengrinews хабар бермоқда.

Жамоат соғлиғини сақлаш департаменти мутахассислари болалар ва ўсмирларга мўлжалланган 62 кийим намунаси текшириш учун олишди.

Департамент бошлиғи ўринбосари Юрий Залигиннинг айтишича, 40та намунада номувофиқлик аниқланган. Яна 17та намунада формальдегид даражаси юқорилиги маълум бўлди.

"Ваҳимага ҳожат йўқ! Биз Қирғизистондан келтирилган ҳамма кийимлар заҳарли демоқчи эмасмиз. Бу кийимлар йирик фабрикаларда тикилган дейишга асос йўқ. Уларда "Қирғизистонда ишлаб чиқарилган" деган ёрлиқ бор, лекин тахминимизча, улар уй шароитида тайёрланган. Шу боис ҳозирча шошилинч хулоса чиқара олмаймиз", — деди Залигин.

Унинг сўзларига кўра, тадбиркорларга зудлик билан талабга жавоб бермайдиган кийимларни сотувдан олиб қўйиш тавсия этилган.

"Сотувчи маҳсулотни йўқ қилиши ёки уни етказиб берувчига қайтариши ёхуд унинг талабга жавоб бериши ҳақидаги ҳужжатни кўрсатиши керак. Режадан ташқари текширувларда ушбу тавсияларнинг бажарилиши назорат қилинади", — деди у.

Формальдегид заҳарли моддаси бўлган кийимларнинг аксарият қисми Олмаота ва Бишкекдаги улгуржи бозорлардан келтирилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1