1

Фокусчи 28 йилдан кейин қуёнга аллергияси борлигини билди

ДУНЁ 27.02.2018, 18:54
Фокусчи 28 йилдан кейин қуёнга аллергияси борлигини билди

Британиялик фокусчи 28 йилдан кейингина қуёнга аллергияси борлигини билди, деб хабар берди lenta.ru нашри.

Ян Врогг 1990 йилдан бери болалар учун уюштириладиган кечаларда фокусчи сифатида иштирок этиб келади. У ҳайвонлар билан иш бошлагандан бери кўзи ёшланиб, қизариб юради. Фокусчи буни шамолланганга йўйиб, турли дори воситаларини қабул қилди, узоқ муддат даволанди.

Орадан маълум муддат ўтгач, унинг аҳволи оғирлашди. Ян Врогг қуёнларни қўлига олганида мазаси қочаётганлигини сезди. Шундан кейин фокусчи болалар шоусида иштирок этмайдиган бўлди.

Артист қуёнларини меҳрибон қўлларга топширди. Болаларга аталган томошаларни қуёнларсиз тасаввур қилиш қийин. Энди Врогг катталар аудиторияси учун томошалар қўйишни режалаштирмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1