1

Қозоғистонда ЙТҲга учраган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

ЖАМИЯТ 28.02.2018, 09:53
Қозоғистонда ЙТҲга учраган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Ўзбекистон элчихонаси ва Қозоғистондаги мутасадди органлар билан ҳамкорликда 2018 йил 26 февралга ўтар кечаси Ақтўбе вилоятидаги ЙТҲда жабрланган ўзбекистонликларга амалий ёрдам кўрсатиш бўйича тегишли тадбирлар ташкиллаштирилди, деб хабар берди "Жаҳон" АА.

"Айни вақтда 25 нафар ўзбек фуқароларига — аварияга учраган автобус йўловчиларига ватанга қайтиш бўйича кўмак берилди, яна 7 нафар жабрланганлар Хромтау шаҳридаги марказий туман касалхонасидан чиқарилди, уларнинг соғлиғи қониқарли дея баҳоланмоқда", — дейилган хабарда.

Илгарироқ Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида автобус ағанаши оқибатида Ўзбекистоннинг етти нафар фуқароси жароҳатлангани ҳақида хабар берган эдик. ЙТҲ Самара-Шимкент трассасида юз берган. Жанубий-Қозоғистондан бўлган 35 яшар ҳайдовчи бошқарувида бўлган Mercedes автобуси йўлдан чиқиб кетган ва сўнгра ағдарилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1