1

Ҳиндистонлик эркак ўзидан икки қадам нарида бўлган қизчаси ўғирланганини сезмай қолди (Видео)

ДУНЁ 28.02.2018, 13:34
Ҳиндистонлик эркак ўзидан икки қадам нарида бўлган қизчаси ўғирланганини сезмай қолди (Видео)

Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳридаги дўконлардан бирида сотувчи бўлиб ишловчи эркак ўзидан икки қадам нарида бўлган қизчасининг ўғирлаб кетилганини сезмай қолди, деб хабар берди Ria.ru нашри.

Мазкур воқеани кузатув камералари видеога олди. Роликдан кўчага югуриб чиққан қизчани ўтиб кетаётган йигит кўтариб олиб, ҳеч нарса бўлмагандек йўлида давом этаётганлигини кўриш мумкин.

Қизчанинг йўқолганлигини отаси бир неча соатдан кейин билиб, уни қидиришга тушди. У шунча вақт мобайнида қизи кўчада ўйнаб ўтирибди деб ўйлаган. Кузатув камераларини текширган полиция олти соатдан кейин бола ўғрисини қўлга олди.

Нашр қизчанинг соғ-омонлиги, жиноятчи нима мақсадда уни ўғирлагани ҳақида маълумот бермаган.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1