1

Арманистонда таксичиларни заҳарлаб, машинасини ўғирлаган жиноятчи қўлга олинди

ДУНЁ 28.02.2018, 13:42
Арманистонда таксичиларни заҳарлаб, машинасини ўғирлаган жиноятчи қўлга олинди

Арманистонда таксичиларга психотроп модда қўшилган конфет бериб, кейин уларнинг машиналарини ўғирлаган жиноятчи қўлга олинди, деб хабар берди Ria.ru нашри.

Арманистоннинг Кутайк вилоятида яшовчи, ўзининг шахсий автомобилида йўловчи ташиш билан шуғулланувчи 43 ёшли эркак ички ишлар идорасига бу ҳақда хабар бергандан кейин жиноятчини қўлга олиш бўйича тезкор-қидирув тадбири бошланди.

Жабрланувчининг маълумот беришича, 15 февраль куни кечаси Ереванда унинг машинасига ўтирган йўловчи Гегаркуник вилоятига олиб бориб қўйишни илтимос қилган. Йўлда эркак ҳайдовчини конфет билан меҳмон қилган. Шундан кейин унинг мазаси қочиб, қаттиқ ухлаб қолган. Номаълум шахс рулга ўтириб, машинада Канакер қабристонига бориб, машинани тўхтатган.

Бу пайтда ўзига келганига қарамай, ҳолсиз ётган ҳайдовчини жиноятчи ўлдириш билан қўрқитиб, иккита мобиль телефонини ва пулларини тортиб олган.

Эртаси куни худди шу воқеа бошқа бир такси ҳайдовчиси билан ҳам такрорланган.

Ҳуқуқ-тартибот идораси ходимлари жиноятчини қўлга олишга муваффақ бўлишди. Айни пайтда у қамоқда сақланмоқда. Жиноятчи ҳақиқатан ҳам такси ҳайдовчиларига берган конфетига психотроп модда қўшганлигини тан олди. Мазкур жиноят иши бўйича жабрланганлар кўплиги, яна аризалар тушаётганлиги сабабли тергов ишлари узоқ давом этиши кутилмоқда.





Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1