АсосийMadaniyat

Фаррух Зокиров орден билан тақдирланди

'Фаррух Зокиров орден билан тақдирланди'ning rasmi

“Ялла” вокал-чолғу ансамблининг бадиий раҳбари Фаррух Зокиров Қирғизистон ва Ўзбекистон халқлари ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси, узоқ йиллик ва самарали ижодий фаолияти учун «Дўстлик» ордени билан тақдирланди.

Фаррух Зокировга мукофотни топшириш Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганлигининг 25 йиллигига бағишланган тадбирларда бўлиб ўтди. Қирғизистон президенти номидан орденни Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Дониёр Сидиқов топширди.

    Бошқа янгиликлар