1

Қобулда кучли портлаш бўлди

ДУНЁ 02.03.2018, 12:17
Қобулда кучли портлаш бўлди

Бугун тонгда Афғонистон пойтахти Қобул шаҳрида кучли портлаш бўлди, деб хабар берди Ria.ru нашри.

Худкуш-террорчи Қобулнинг PD9 туманида ўзини портлатиб юборди. Гувоҳларнинг маълумот беришича, портлаш оқибатида бир киши ҳалок бўлган, яна бир қанча одамлар тан жароҳати олишган.

Ўз навбатида, Афғонистон ИИВ бошлиғининг муовини Нусрат Раҳимийнинг хабар беришича, портлашда тўрт киши жабрланган. У ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот бермаган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1