1

“Forbes” дунёдаги энг бой инсонларнинг рейтингини эълон қилди

ДУНЁ 07.03.2018, 13:34
“Forbes” дунёдаги энг бой инсонларнинг рейтингини эълон қилди

АҚШнинг машҳур нашрларидан бири “Forbes” томонидан дунёдаги энг бой инсонларнинг 32-йиллик рейтинги эълон қилинди.

2017 йил якунларига кўра жаҳондаги энг бадавлат 20 нафар инсоннинг бойлиги умумий ҳажми 1,2 трлн. АҚШ долларини ташкил этган. Сайёрамиздаги барча 2208 нафар миллиардер мол-мулкининг 13 фоизи дастлабки йигирмалик аъзоларига тегишлидир.

Алишер Усмонов янги рўйхатнинг 118-поғонасидан жой олган. Россия бўйича мазкур кўрсаткичларда у “Топ-10” қисмида турибди.

“Amazon” компанияси асосчиси Жефф Безос 112 миллиард доллари билан рейтинг етакчисига айланди. Иккинчи ўрин “Microsoft” эгаси Билл Гейтс(90 миллиард доллар)га насиб этди. “Berkshire Hathaway” инвестиция холдинги соҳиби Уоррен Баффет эса 84 миллиард доллари билан кучли учликни якунлаб берган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1