Шавкат Мирзиёев: Аёлларимизнинг бахти халқимиз, жамиятимиз бахтидир

ЖАМИЯТ 07.03.2018, 19:05
Шавкат Мирзиёев: Аёлларимизнинг бахти халқимиз, жамиятимиз бахтидир

Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Тошкент шаҳридаги "Ўзэкспомарказ"да ўтказилган тантанали байрам тадбирида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, мамлакат хотин-қизларини байрам билан табриклади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

"Бу қутлуғ айёмда ҳурматли аёлларимизга энг самимий, энг эзгу тилакларимизни изҳор этар эканмиз, биринчи навбатда муқаддас ва мўътабар Она сиймосига таъзим қиламиз. Оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган хотин-қизларни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимиз учун азал-азалдан буюк қадрият бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади. Чунки сизлар билан ҳаётимиз гўзал ва мазмунли, хонадонларимиз обод ва нурафшондир. Менинг тилагим, менинг мақсадим битта – оилангиз, фарзандларингиз, эл-юртимиз бахтига ҳамиша соғ-омон бўлинглар! Нега деганда, аёлларимизнинг бахти – халқимиз, жамиятимизнинг бахтидир", — деди Президент.

Давлат раҳбарининг қарорига мувофиқ бу йил янги тартиб асосида 28 нафар фаол қизлар Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди. Тадбирда ана шу юксак мукофотлар тантанали равишда топширилди.

7 март куни президент "8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида"ги фармонга имзо чекди. Мамлакат ишлаб чиқариш тармоқлари, тадбиркорлик, илм-фан, таълим-тарбия, соғлиқни сақлаш, маданият, санъат ва бошқа соҳаларида самарали меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ аёллар фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан мукофотланди.

Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳридан ташриф буюрган опа-сингиллар, турли вазирлик ва идоралар вакилалари тўкин дастурхон атрофида жам бўлди.

Тадбирга Ўзбекистонда фаолият юритаётган дипломат аёллар, жумладан, БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари, АҚШ, Хитой, Франция, Миср элчиларининг ҳам таклиф қилинди.

Байрам санъат усталари ва ёш ижрочиларнинг концерт дастури билан давом этди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1