1

Президент аёлларни байрам билан табриклади

ЖАМИЯТ 07.03.2018, 19:32
Президент аёлларни байрам билан табриклади

8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан «Ўзэкспомарказ»да тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Тадбирда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, мамлакат хотин-қизларини байрам билан табриклади.

«Бу қутлуғ айёмда ҳурматли аёлларимизга энг самимий, энг эзгу тилакларимизни изҳор этар эканмиз, биринчи навбатда муқаддас ва мўътабар Она сиймосига таъзим қиламиз. Оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган хотин-қизларни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимиз учун азал-азалдан буюк қадрият бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади. Чунки сизлар билан ҳаётимиз гўзал ва мазмунли, хонадонларимиз обод ва нурафшондир, — деди Президент. — Менинг тилагим, менинг мақсадим битта — оилангиз, фарзандларингиз, эл-юртимиз бахтига ҳамиша соғ-омон бўлинглар! Нега деганда, аёлларимизнинг бахти — халқимиз, жамиятимизнинг бахтидир».

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1