1

Нидерландияда талабалар қуролланган эркакнинг ҳужумини қайтаришди (Видео)

ДУНЁ 07.03.2018, 23:38
Теглар: Видео
Нидерландияда талабалар қуролланган эркакнинг ҳужумини қайтаришди (Видео)

Голландиянинг Алфен-ан-ден-Рейн шаҳрида жойлашган Scala коллежи талабалари иккита каттакон пичоқ билан қуролланган эркакнинг ҳужумини қайтаришди, дея ёзмоқда Ria.ru нашри.

YouTube да ҳодиса қатнашчиси томонидан суратга олинган видео жойлаштирилди. Унда бир гуруҳ талабаларнинг қўлида узоқдан пичоққа ўхшаш нарса ушлаб олган эркакни таъқиб этаётганлари тасвирланган.

Бир пайт эркак қўлида пичоқ ушлаган холда жанговор холатда туриб олади, лекин ҳеч кимга ҳужум қилмайди. Унга қарата сумка отилгандан сўнг қочишга тушади.

Кейинроқ полиция томонидан 44 ёшли эркак қўлга олинди ва ундаги қуроллар мусодара қилинди. Хабар берилишича, унинг психологик соғлиғи жойида эмас.

Маҳаллий аҳолининг хабарига кўра, бу районда яшовчи ўсмирлар одамларни хақорат қилишади ва тез-тез жиғларига тегиб туришади ва эркак уларнинг қурбонларидан бири бўлиши мумкин.


Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1