Президент 28 нафар иқтидорли қизни Зулфия мукофоти билан тақдирлади

ЖАМИЯТ 08.03.2018, 06:44
Президент 28 нафар иқтидорли қизни Зулфия мукофоти билан тақдирлади

7 март куни Шавкат Мирзиёевнинг «Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида»ги қарори билан бир гуруҳ иқтидорли қизлар Зулфия номли давлат мукофоти билан тақдирланди. Қарор 2 март куни имзоланган эди. ЎзА мукофотланганлар рўйхатини келтирди.

Жуллибаева Шаҳодат Куралбай қизи — Нукус давлат педагогика институтининг 2-босқич талабаси;

Утемуратова Наргиза Алиевна — Қорақалпоғистон Республикаси Нукус маданият ва санъат коллежининг 2-босқич ўқувчиси;

Аҳмедова Дилрабо Обид қизи — Андижон давлат университетининг 1-босқич талабаси;

Обиджонова Эъзоза Акмалжон қизи — Андижон вилояти Марҳамат қишлоқ ва сув хўжалиги касб-ҳунар коллежининг 1-босқич ўқувчиси;

Бахшиллоева Гулчирой Бахтиёр қизи — Бухоро санъат коллежининг 2-босқич ўқувчиси;

Бозорова Сафия Сафар қизи — Бухоро вилояти Жондор туманидаги 21-умумий ўрта таълим мактабининг 10-синф ўқувчиси;

Абдуллаева Висола Убайдулла қизи — Жиззах транспорт ва алоқа касб-ҳунар коллежининг 2-босқич ўқувчиси;

Шокирова Азиза Илҳом қизи — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Жиззах академик лицейи 2-босқич ўқувчиси;

Нейматова Юлдуз Қосим қизи — Қашқадарё вилояти Китоб иқтисодиёт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг 3-босқич ўқувчиси;

Чориева Малика Шуҳратовна — Қашқадарё вилояти Қарши туманидаги 59-умумий ўрта таълим мактабининг 10-синф ўқувчиси;

Аъзамова Муниса Акрам қизи — Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 1-босқич талабаси (Навоий вилояти);

Маннонова Маҳлиё Ҳафиз қизи — Навоий вилояти Учқудуқ тумани болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг дзюдо бўйича мураббийи;

Ёқубжонова Шаҳноза Тўлқинжон қизи — Наманган санъат коллежининг 3-босқич ўқувчиси;

Сайфиддинова Муштарийбегим Фахриддин қизи — Наманган давлат университетининг 1-босқич талабаси;

Саматбоева Мафтуна Тўлқинжон қизи — Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти қошидаги академик лицейнинг 3-босқич ўқувчиси;

Яхшилиқова Раъно Илҳомиддин қизи — Самарқанд вилояти Қўшработ қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежининг 3-босқич ўқувчиси;

Исоқова Гулчирой Ўктам қизи — Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2-босқич талабаси (Сирдарё вилояти);

Мамирова Мадинабону Эркин қизи — Сирдарё вилояти Гулистон санъат коллежининг 2-босқич ўқувчиси;

Саҳиева Матлуба Тошпўлат қизи — Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Сурхондарё вилояти кенгаши қошидаги «Саломатлик ва экология» маркази раҳбари;

Шаймардонова Мухлиса Усмоновна — Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги 4-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернатининг 8-синф ўқувчиси;

Каримова Мухтасар Дилшод қизи — Тошкент вилояти Бекобод туманидаги 6-умумий ўрта таълим мактабининг 9-синф ўқувчиси;

Умирзоқова Ирода Абдигапбар қизи — Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги 14-умумий ўрта таълим мактабининг 8-синф ўқувчиси;

Жўраева Севара Муротжоновна — В. Успенский номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейининг 10-синф ўқувчиси (Фарғона вилояти);

Эрматова Зулайҳо Рустамжон қизи — Фарғона политехника институтининг 2-босқич талабаси;

Абдикаримова Зуҳра Баҳромовна — Урганч давлат университетининг 4-босқич талабаси;

Юсупова Шоҳида Умиджон қизи — Хоразм вилояти Янгибозор педагогика ва спорт коллежининг 3-босқич ўқувчиси;

Абдуллаева Иноятхон Бунёд қизи — В. Успенский номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейининг 3-босқич ўқувчиси;

Абдусатторова Баҳора Фазлиддиновна – Ўзбекистон Миллий университетининг 1-босқич талабаси.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1