Перуда автобуснинг жарликка қулаши натижасида 11 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Бундан ташқари 50 дан зиёд киши жароҳат олган.
Автоҳалокат чоршанба куни эрталаб мамлакатнинг Аякучо ҳудудида содир бўлган. Автобус 100 метр баландликдан қулаган.