1

Президент косонсойлик аёлга байрам табриги юборди (фото)

ЖАМИЯТ 08.03.2018, 21:13
Президент косонсойлик аёлга байрам табриги юборди (фото)

Косонсой туманининг Гўрмирон маҳалласида яшовчи ногирон Юлдузой Дониёрова учун 2017 йил қувончли воқеаларга бой бўлганди. Бу ҳақда Namangan Today хабар бермоқда.

Ўтган йили унга намунавий уйлардан бирининг калити топширилди. Касаначи сифатида уй меҳнати билан шуғулланиши учун тикув машинаси берилди. Қолаверса, Наманган муҳандислик-қурилиш институти талабасига айланди.

Бугун эса ушбу хонадонда яна катта шодиёна: Президент Шавкат Мирзиёев байрам муносабати билан Юлдузой Дониёровага байрам табриги юборди. Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров табрикни эгасига етказди ва унинг қувончига шерик бўлди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1