АсосийJamiyat

“Сўғдиёна” боғи ўрнида замонавий инновацион истироҳат боғи ташкил этилади

'“Сўғдиёна” боғи ўрнида замонавий инновацион истироҳат боғи ташкил этилади 'ning rasmi

Самарқанд шаҳар ҳокими Ф.Раҳимовнинг маълум қилишича, вилоят ҳокимининг жорий йил 23 февралдаги қарорига кўра, “Сўғдиёна” боғи ўрнида замонавий инновацион истироҳат боғи ташкил этилади.

6,3 гектар майдонни эгаллаган ҳудудда картинг клуби, муз устида учиш бўйича “Муз саройи”, сайёҳлар учун замонавий меҳмонхона, ресторан ва бошқа кўнгилочар масканлар бунёд этилади. Янги аттракцион ва ўйин қурилмалари ўрнатилади.

Жорий йилнинг сентябрь ойига қадар фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган объект нафақат маҳаллий аҳоли, балки Самарқандга келадиган хорижлик сайёҳлар учун муҳим туристик маскан бўлади.

    Бошқа янгиликлар