Ҳиндистоннинг Индаур шаҳрида ёввойи леопард одамларни ваҳимага солиб, уларга ташланди. Бу ҳақда РИА Новости нашри хабар бермоқда.
Леопардни тўр ёрдамида қўлга туширишларига ҳаракат қилишларига қармасдан, йиртқич тузоққа чап бериб, бир эркакни жароҳатлашга улгурди.
Зоохизматчилар леопардни транквилизатор ёрдамида ухлатишга муваффақ бўлишди. Шунга қарамай, йиртқич эркинликка қўйиб юборилиши маълум қилинди.






