Австралиялик актёр Рассел Кроу рафиқаси билан ажрашганидан сўнг барча мебелларини сотишга қарор қилди, дея ёзмоқда Сегодня нашри.
Бунинг учун актёр 7 апрель куни (актёрнинг таваллуд топган куни) бўлиб ўтадиган “Рассел Кроу: ажрашиш санъати” номли кимошди савдосини ташкиллаштирди.

Кимошди савдосида Рассел Кроунинг иккита мотоцикли ва “Мерседес-Бенц” русумли автомашинаси ҳам сотилади.

Актёрдан нега бундай қилмоқчи бўлганини сўрашганда, у собиқ рафиқасини эслатадиган барча буюмлардан ҳалос бўлишга қарор қилганини айтган.
Кимошди савдосида Кроу ҳатто “Денгизлар ҳукмдори: Дунёнинг бир четида” номли фильмдаги ўзи чалган гитарани ҳам сотмоқчи эканини айтиб ўтди.

Актёр Рассел Кроу ва ҳонанда Даниэль Спенсер 2003–2012 йиллари расмий никоҳда бўлишган.







