АсосийJamiyat

Уруш фахрийсига Президент совғаси, набирасига эса «Дўстлик» ордени топширилди

'Уруш фахрийсига Президент совғаси, набирасига эса «Дўстлик» ордени топширилди'ning rasmi

Наманган шаҳрида яшовчи иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Сергей Крюковга Президент совғаси — Matiz автомобили топширилди. Бу ҳақда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.

Сергей Александровичнинг набираси Антонина Иплина — Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. Ўзи ижод қилиш билан бирга ўзбек шоирларининг шеърларини инглиз тилига таржима ҳам қилади.

Антонина Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан давлат раҳбари фармонига мувофиқ «Дўстлик» ордени билан тақдирланди.



    Бошқа янгиликлар