Гидрометеорология марказидан маълум қилинишича, 14 мартдан Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ҳарорати кескин пасаяди, айрим жойларда ёғингарчиликлар кузатилади. Жойларга туман тушади.
Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ёғингарчиликлар бўлмайди, 14-16 март кунлари ҳарорат кечаси — -2…-7, 17 март куни -3...+2, 14-15 март кунлари кундузи +2…+7, 16-17 март кунлари +5...+10 даражани ташкил этади.
Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида 14 март куни ёғингарчиликлар кузатилади, ҳаво ҳарорати кечаси — 0…+5, жойларда -1...-3, кундузи +7…+12 даражага етади.
Навоий ва Бухоро вилоятларида ёғингарчиликлар кутилмайди, ҳарорат кечаси — 0…+5, баъзи жойларда -1...-3,14-15 март кунлари кундузи +5…+10, 16-17 март кунлари +12...+17 даражага етади. Навоий вилоятининг шимолида 14-16 март кунлари ҳаво ҳарорати кечаси -2...-7, 17 март куни -3...+2, 14-15 март кунлари кундузи +2…+7, 16-17 март кунлари +5...+10 даражани ташкил этади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кузатилмайди, ҳарорат кечаси — -1...-3, 14 март куникундузи +7…+12, 15-17 март кунлари +15...+20 даражагача кўтарилади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 14 март куни ёғингарчиликлар кузатилади, ҳаво ҳарорати кечаси — +4…+9, 15-17 март кунлари 0...+5, жойларда -1...-3 даража, 14-16 март кунлари кундузи +5…+10, 17 март куни+8...+13 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
Тоғли ҳудудларда 14 март куни ёғингарчиликлар (ёмғир, қор) кузатилади, қор кўчиши хавфи бор. Ҳарорат кечаси — -2…-7, кундузи -2…+3 даражани ташкил этади.






