Юқумли касалликларни олдини олиш, тиббий кўрикларни жадаллаштириш, аниқланган беморларни ўз вақтида ҳисобга олиш ва соғломлаштириш ишларини тўлиқ амалга ошириш мақсадида Тошкент шаҳридаги Сергели туманида “Дарё бўйи” маҳалласининг аҳолиси тиббий кўрикдан ўтказилди.
Тиббий кўрик Халк депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутати Фарҳод Абдуллаев Халк депутатлари Сергели туман кенгаши депутати Мирлазиз Саидов ҳамда Ўзбекистон “Адолат” СДП Сергели туман кенгашининг сўровига Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бошқармасининг тезкор амалий жавоби сифатида ташкил этилди.
Депутат ва шифокорларнинг ҳамкорлиги натижасида Сергели туман МКТП “Баҳор” филиалига ҳаракатдаги “ПроСкан-2000” рақамли флюрография машинасида аҳолини флюрокўрикдан ўтказилиши таъминланди.
Айтиш жоизки, тиббий мазкур кўрикда маҳалланинг юздан ортиқ аҳолиси ўз саломатлигини текширувдан ўтказишга муваффақ бўлди.






