Вазирлар Маҳкамасининг 6.03.2018 йилдаги 180-сон қарори билан Давлат мактабгача таълим тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.
Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 28.02.2018 йилдаги ПҚ–3571-сон қарори билан мактабгача таълим муассасалари ходимларининг иш ҳақини 2 босқичда: жорий йилнинг 1 мартидан ва 1 сентябридан ошириш назарда тутилган.
Norma’нинг ёзишича, иш ҳақи оширилишини ҳисобга олган ҳолда, 1.03.2018 йилдан МТМ мудири ва ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш базавий тариф ставкалари қуйидагича:
Лавозим номи | Базавий тариф ставкаси миқдори (сўм) | |||||
олий малака тоифали | биринчи малака тоифали | иккинчи малака тоифали | олий маълумотли |
ўрта махсус (касб-ҳунар) маълумотли | ||
Тил бўйича ўқитувчи, ўқитувчи-логопед, ўқитувчи-дефектолог | 1 169 857 | 1 090 244 | 1 013 420 | 939 660 | 868 863 | |
Тарбиячи-методист, тарбиячи, психолог | 1 090 244 | 1 013 420 | 939 660 | 868 863 | 802 296 | |
Мусиқа раҳбари | 959 397 | 882 590 | 808 840 | 738 464 | 671 538 | |
Тарбиячининг ёрдамчиси, шу жумладан умумий ўрта маълумотлилари | 610 164 | |||||
Мудир | 9 та ва ундан ортиқ гуруҳлари мавжуд МТМлар | 8 тагача гуруҳлари мавжуд МТМлар | ||||
1 169 857 | 1 090 244 | |||||
Энди жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат МТМларининг тарбиячиларининг ёрдамчиларига базавий тариф ставкасига 50% миқдорида қўшимча ҳақ тўланади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 7.03.2018 йилдан кучга кирди.






