Беҳзод Мусаев яна Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақдаги маълумот қўмита сайтида келтирилди.
Ушбу лавозимда 28 январь куни Қашқадарё вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган Абдусалом Йўлдошев ишлаб келаётган эди.
Бунгача Беҳзод Мусаев Ҳисоб палатаси раиси, 2010-2011 йилларда Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.






