Энди ўқитувчилар, абитуриентлар ва ота-оналар 2018 йилда олий таълим муассасалари бакалавриатига қабул тест синовларини ўтказиш учун ҳар бир умумтаълим фани бўйича унинг мазмуни таркиби ва абитуриентлар тайёргарлиги даражасига қўйиладиган талаблар кодификатори, тест топшириқларининг тафсилотлари ҳамда мазкур тафсилотлар асосида ишлаб чиқилган тест топшириқлари намуналари билан танишишлари мумкин. Бу ҳақда Давлат тест маркази ахборот хизмати маълум қилади.
Тақдим этилаётган тест топшириқларининг намунавий вариантлари тасдиқланган талаблар кодификатори ва тест топшириқлари тафсилотлари асосида тайёрланган бўлиб, абитуриентларга, уларнинг устозлари ва кенг жамоатчиликка умумтаълим фанлари бўйича бўлғуси имтиҳоннинг шакли, мазмуни, мураккаблик даражасини намойиш қилиш учун мўлжалланган.
Кириш имтиҳонларининг тест топшириқлари намунаси мазкур ҳаволада келтирилган.
14.03.2018 07:42
ДТМ имтиҳонларнинг тест саволлари намуналарини эълон қилди






