АсосийJamiyat

Бош прокуратура «Рашид Қодиров иши» доирасида «Инфинбанк» билан алоқадор хабарларни рад этди

'Бош прокуратура «Рашид Қодиров иши» доирасида «Инфинбанк» билан алоқадор хабарларни рад этди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси бош прокуратураси собиқ бош прокурор Р.Қодировга нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича унинг яқин кишиларидан бири бўлган Фарҳод Мамажонов ушланиб, унинг мол-мулклари қўйилгани ҳақида ОАВда тарқалган хабарларни рад этди.

«Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикаси собиқ бош прокурори Р.Қодировга нисбатан Бош прокуратура томонидан қўзғатилган жиноят иши бўйича Ф.Мамажонов ушланганлиги ва унинг мол-мулклари олиб қўйилганлиги тўғрисида хабар тарқатилган. Бош прокуратура ушбу маълумот ҳақиқатга мувофиқ эмаслигини маълум қилади», дейилган Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси матбуот хизмати хабарида.

Ўзбекистон собиқ бош прокурори Рашид Қодиров 24 февраль куни қўлга олинганди. Унинг устидан Жиноят Кодексининг 165, 205 ва 210-моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилган.

    Бошқа янгиликлар