Буюк Британия ва Россия ўртасидаги можаролар ҳали ҳамон давом этмоқда, деб хабар берди Рейтер агентлиги.
Сергей Скрипал иши туфайли расмий Лондон Россия билан барча икки томонлама алоқаларни музлатишини маълум қилди.Шунингдек, 23 нафар россиялик дипломатлар мамлакатдан чиқариб юборилади.
Москва эса ушбу қарорларни Россияга қарши юриш, деб атади ва бунга қарши жавоб бўлишини маълум қилган. Британия Бош вазири Тереза Мей , Россияда бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионатида қироллик оиласи вакиллари иштирок этмаслигини эълон қилган.






