Сингапурлик блогерлар Ўзбекистонни реклама қилади

МАДАНИЯТ 15.03.2018, 15:28
Сингапурлик блогерлар Ўзбекистонни реклама қилади

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Сингапурнинг “Changi” аэропорти билан ҳамкорликда мамлакатимиз сайёҳлик салоҳияти ва зиёрат туризмини ривожлантириш мақсадида “Halalfoodblog.com” вакилларини Ўзбекистонга таклиф қилди.

Бу ҳақда Миллий авикомпания ахборот хизмати хабар қилди.

Таъкидланишича меҳмонлар инфотур давомида ўзбек халқининг урф-одатлари, тарихи, маданияти, миллий ошхонаси билан яқиндан танишади, ислом меросининг муқаддас жойларини зиёрат қилади. Сингапурлик блогерлар Ўзбекистон ҳақидаги таассуротларини фото ва видеолавҳаларга жамлаб, ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари, “Halalfoodblog.com”, “Changi” аэропортинининг расмий сайтига жойлаштириб боради.

Хабарда лойиҳа иштирокчиларига “Ўзбекистон ҳаво йўллари” томонидан Сингапур-Тошкент-Бухоро ва Тошкент-Сингапур йўналишлари бўйича бепул авиачипталар тақдим этилгани маълум қилинган.

Инфотур бугун якунланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1