1

Германия банки Ўзбекистонга беғараз 9 миллион евро ажратди

ИҚТИСОДИЁТ 15.03.2018, 15:52
Германия банки Ўзбекистонга беғараз 9 миллион евро ажратди

Германиянинг “KfW” тараққиёт банки “Соғлиқни сақлаш” дастурининг учинчи босқичини амалга ошириш доирасида Ўзбекистонга беғараз 9 миллион евро ажратади.

Ўзбекистон Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси маълумотларига кўра, маблағ тиббиёт асбоб-ускуналаридан фойдаланиш, техник хизмат кўрсатиш ва уларнинг таъминоти, тиббий ёрдам кўрсатишнинг янги усулларини жорий этиш, клиник йўриқномалар, тиббиёт чиқиндиларини ишончли ва экологик жиҳатдан хавфсиз йўқотиш стандартларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилади, деб ёзади "Халқ сўзи" нашри.

Ўтган йил Ўзбекистон ва Германия Федератив Республикаси ҳукуматлари ўртасидаги музокараларда бу борада тегишли келишувга эришилганди.
Кеча Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси ўринбосари, Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ижрочи директори Шуҳрат Вафоев ва “KfW” банкининг Осиё соғлиқни сақлаш бўлими бошлиғи Амели Д'Суза ҳамда лойиҳа менежери Андреа Грайкар ўртасида битим имзоланди.

Эслатиб ўтамиз, Германиянинг мазкур молия муассасаси “KfW Bankengruppe” молия гуруҳи аъзоси бўлиб, ҳамкор давлатлар билан молиявий алоқаларга жавоб беради. Жумладан, ушбу банк ривожланаётган ва иқтисодиёти ўтиш даврида бўлган мамлакатларга барқарор иқтисодий ўсиш, ижтимоий инфратузилмалар ва атроф муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган тадбирлар учун инвестициялар ҳамда тегишли консультация хизматларини молиялаштириб беради.

Маълумот учун, мазкур банк Ўзбекистонда 1993 йилдан буён фаолият юритиб келаяпти.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1