АсосийJamiyat

Қирғизистон билан чегарада 210 минг долларлик тилла тақинчоқлар контрабандаси тўхтатиб қолинди

'Қирғизистон билан чегарада 210 минг долларлик тилла тақинчоқлар контрабандаси тўхтатиб қолинди  'ning rasmi

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Қирғизистон билан чегара олдида 210 минг долларлик тилла тақинчоқлар контрабандасини тўхтатиб қолишди, деб хабар қилди ДХХ ахборот маркази.

Берилган маълумотларига кўра, Наманган вилоятида Қирғизистон чегараси олдида ўтказилган махсус тадбир давомида оғирлиги 8,83 килограмм бўлган тилла тақинчоқлар тўхтатиб қолингани аниқланган.

"Эксперт хулосасига кўра, хорижда ишлаб чиқарилган тилла буюмлари тилла бозорида катта талабга эга. Республикага олиб кирилган буюмларнинг ўртача бозор қиймати 1,7 миллион сўмни (210 минг долларга яқин) ташкил қилади", — дейилган хабарда.

Ушбу жиноятга алоқадор шахсларни аниқлаш бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар