АсосийJamiyat

Президент кўмаги билан очилган китоб дўкони "энг намунали" деб топилди

'Президент кўмаги билан очилган китоб дўкони "энг намунали" деб топилди'ning rasmi

Нукусда “Энг намунали китоб дўкони” танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан ташкил этилган “Ҳар бир шаҳар ва қишлоқда – замонавий китоб дўкони” акцияси доирасида ўтказилган танловда 19 китоб дўконининг фаолияти ўрганилиб, ғолиблар аниқланди.

Шуманайлик ёш тадбиркор Сейдабулло Медетовнинг “Китоблар олами” савдо мажмуаси биринчи, Нукус шаҳридаги тадбиркор Муратбой Низановнинг “Китоблар дунёси” китоб дўкони иккинчи, тадбиркор Гулзор Қутлимуратованинг китоб дўкони учинчи ўринни эгаллади.

Шунингдек, танловда “Энг намунали китобсевар”, “Энг намунали кутубхоначи” номинациялари бўйича ғолиблар аниқланди.

– Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2017 йил 20-21 январь кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида туманимизда бўлиб, ёш ишбилармонлар билан суҳбатлашган эди, – дейди Сейдабулла Медетов. – Учрашувда Президентимиз туман марказида ёшлар учун китоб дўкони очиш ҳақидаги таклифимни маъқуллаб, уни амалга ошириш учун “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан 500 миллион сўм ҳомийлик маблағи ажратилишини билдирган эди. Ўтган йилнинг август ойида ажратилган мазкур маблағ эвазига туман марказида 2 қаватли замонавий “Китоб олами” савдо мажмуаси бунёд этилиб, ўнга яқин ёш доимий иш билан таъминланди. Бу ерда китобхонлар учун барча шароитлар яратилган. Кутубхонамиз фондидан болалар, жаҳон, ўзбек ва қорақалпоқ адабиёти намояндаларининг асарлари ўрин олган.

    Бошқа янгиликлар