АсосийJamiyat

“Turkish Airlines” авиакомпанияси “Истанбул — Самарқанд —Истанбул” йўналиши бўйича илк қатновни амалга оширди (фото)

' “Turkish Airlines” авиакомпанияси “Истанбул — Самарқанд —Истанбул” йўналиши бўйича илк қатновни амалга оширди (фото)'ning rasmi

Хабарингиз бор, 2017 йилнинг 30 октябрь кунидан бошлаб “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси “Самарқанд – Истанбул – Самарқанд” йўналиши бўйича мунтазам рейсларни йўлга қўйган эди.

Бугун "Самарқанд" халқаро аэропортида “Turkish Airlines” авиакомпанияси бошқарув раиси Билал Экши бошчилигидаги турк делегациясини Самарқанд шаҳар ҳокимияти, Ўзбекистон Республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш Давлат инспекцияси, Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси ходимлари, ОАВ вакиллари карнай-сурнай садолари остида кутиб олишди.

Тадбирда Самарқанд шаҳар ҳокими Фурқат Рахимов, “Самарқанд” халқаро аэропорти директори Ҳасан Мовлонов, “Turkish Airlines” авиакомпанияси бошқарув раиси Билал Экши ҳамда Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ахмет Башар Шенлар сўзга чиқиб, узоқ йиллардан буён халқларимиз ўртасида тарихан шаклланган қардошлик ва дўстлик муносабатларини юксак эканлиги ва айнан мана шу муносабатлар икки давлат ўртасидаги алоқаларнинг мустаҳкам пойдевори бўлиб хизмат қилишини таъкидладилар.

Яқинда давлатимиз раҳбари томонидан Туркия Республикаси фуқаролари учун виза тизимини соддалаштириш тўғрисидаги қабул қилинган қарор Ўзбекистонга ташриф буюрувчи турк фуқароларига кенг имкониятлар яратди.

Таъкидлаш жоизки, ҳозирги кунда Самарқанд шаҳридан ҳафтанинг душанба ва пайшанба кунлари, Тошкентдан эса, ҳар куни Истанбулга замонавий ҳаво кемаларида қатновлар амалга оширилмоқда.



    Бошқа янгиликлар