АсосийJamiyat

Самарқандда ИИБ ходимлари аҳолига китоб тарқатмоқда

'Самарқандда ИИБ ходимлари аҳолига китоб тарқатмоқда 'ning rasmi

Ички ишлар вазирлигининг кўрсатмасига асосан Самарқанд вилоятининг ҳар бир шаҳар ва туман ички ишлар бўлими бошлиғи секторларида китоб дўконлари очилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бундан ташқари, аҳоли ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш мақсадида, Самарқанд вилоятининг шаҳар ва туманларида ИИБ ходимлари томонидан аҳолига китоблар тарқатилмоқда.

Китоблар асосан кам таъминланганлар, ногиронлиги бор бўлган шахсларга, мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ва мактабларнинг фаол ҳамда аълочи ўқувчиларига тарқатилмоқда.

    Бошқа янгиликлар