Тожикистон миллий банки терроризмга алоқадор шахслар рўйхатини тузди.
Миллий банк молия мониторинги Департаменти томонидан тузилган рўйхатга 1 минг 372 нафар фуқоро киритилди.
Мазкур департаментнинг маълумотлар саҳифасида терроризм билан боғлиқ шахсларнинг тўртта рўйхати бор: шундан иккитаси БМТ резолюцияси асосида “Толибон” ва “Ал Қоида”га оид халқаро рўйхат бўлса, иккитаси миллий рўйхатдир.
Молиявий мониторинг Департаменти FATF (Financial Action Task Force) – пулларни ноқонуний молиялаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши туриш соҳасида халқаро стадандартларни ишлаб чиқиб, ҳаётга татбиқ этувчи халқаро ташкилоти билан ҳамкорлик қилиб келади.






