Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Рашид Раҳматов тадбиркорлик субъектлари фаолиятида учраётган муаммоларни аниқлаш, уларни бартараф қилиш ва шу орқали янги иш ўринларини яратиш юзасидан тадбиркорлар билан учрашди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Нукус шаҳрида жами 7 минг 579 тадбиркорлик субъекти фаолият олиб бораётган бўлса, жорий йилнинг ўзида 509 тадбиркорлик субъекти ташкил этилган. 2017 йилда 3 минг 894 тадбиркорлик субъектига тижорат банклари томонидан 395 миллиард 107 миллион сўмдан ортиқ кредит маблағлари ажратилган. Жорий йилда уларга 450 миллиард сўмдан ортиқ кредит маблағлари ажратилиши назарда тутилмоқда. Натижада 3 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилади.
Тадбирда тадбиркорлик субъектлари ва фуқароларнинг фаолиятидаги муаммолар ва таклифлар эшитилди. Кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.






