Машҳур француз актёри Жерар Депардье бугун, якшанба куни Россия Федерацияси президентлигига сайлов вақтида Париждаги элчихонада ташкиллаштирилган сайлов участкасида овоз берди, дея хабар берди РИА Новости нашри.
Жерар Депардье Россия фуқаролигига эгадир.
Ўзининг айтишича, актёр “Россияга бўлган улкан меҳри туфайли” ушбу президентлик сайловида қатнашган.