Тошкент шахридаги подполковник Одилжон Ахроров командирлик килаётган харбий кисмда "Ноисломий динний ташкилотлар ва миссионерлик фаолиятининг салбий оқибатлари" мавзусида давра суҳбати утказилди. Унда муддатли харбий хизматга янги чакирилган ёшлар, ҳарбий хизматчилар, соҳа мутахассислари иштирок этди.
Унда таъкидланганидек, бугунги кунда ёшларни динний экстремизм, фундаментализм, тероризм сингари мудҳиш иллатлар таъсири ва таҳдидидан ҳимоялаш глобал муаммолардан бири бўлиб қолаётир. Айни пайтда муқаддас Ислом динини ўзига ниқоб қилиб олган радикал оқимлар билан бир пайтда турли ноисломий диний ташкилотлар вакилларининг ҳам фаоллашиб бораётгани ҳар биримизни огоҳликка ва ҳушёрликка чорламоғи лодим.
– Бугун мамлакатимизда фуқароларнинг эътиқод эркинлиги қонун билан қўриқланмоқда, – дейди тадбирда сўзга чиққан Исломшунослик илмий тадқиқот маркази ходими Нурулло Турамбетов. – Констутицимизга кўра, ҳар бир инсон қайси динга эътиқод қилиш-қилмасликни ўзи ҳал қилади. Диний қарашларнинг мажбуран сингдирилига йўл қўйилмайди. Шунга қарамай, айрим ҳамюртларимиз, айниқса ёшларнинг миссионерлар таъсирига берилиб, халқимизнинг азалий, покиза эътиқодидан юз ўгираётганини асло кечириб бўлмайди. Шу боис, бундай тадбирларни кўпроқ ўтказиб бориш, ҳар бир соҳа вакиллари, хусусан ҳарбийларни ҳам бу тахлит иллатлар хавфидан ўз вақтида огоҳ этишимиз зарур.
Тадбир сўнгида миссионерликниш аянчли оқибатларини очиб беришга каратилган ҳужжатли фильм намойиш этилди.






