АсосийJamiyat

​"Наврўз Даракчи билан" фототанлови

'​"Наврўз Даракчи билан" фототанлови'ning rasmi

Наврўз — янгиланиш, яшариш, бунёдкорлик, бирдамлик ва ризқ-рўз байрамидир. Айни кунларда юртимизда байрам шукуҳи кезмоқда. Ўлкамизнинг барча чеккаларида Наврўз байрам шодиёналари кенг нишонланмоқда. Дошқозонларда сумалаклар, ҳалимлар тайёрланмоқда.

Байрам арафасида "Даракчи" таҳририяти ва "Darakchi.uz" сайти "НАВРЎЗ ДАРАКЧИ БИЛАН" деган фототанловни эълон қилади.

Танлов шартига кўра сиз Наврўз байрамини қандай нишонлаётганингизни суратга олиб, ушбу рақамдаги телеграмга +998 95 1946416 (@POCHTA_DARAKCHI) жўнатишингиз керак бўлади.

Суратлар 22 мартга қадар қабул қилинади.

23 март куни 10та энг сара сурат танланиб, "Darakchi.uz" сайтида берилади.

    Бошқа янгиликлар