АсосийJamiyat

Барча ҳудудларнинг марказий кўчаларида “Наврўз — 2018 марафони” бўлиб ўтади

'Барча ҳудудларнинг марказий кўчаларида “Наврўз — 2018 марафони” бўлиб ўтади'ning rasmi

Жорий йилнинг 20 март куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси ҳамкорлигида “Наврўз” умумхалқ байрами муносабати билан барча ҳудудларнинг марказий кўчаларида “Наврўз — 2018 марафони” бўлиб ўтади.

Мазкур спорт байрами маҳаллалардаги уюшмаган ёшлар, таълим муассасаларида таҳсил олаётган 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган йигит-қизлар ҳамда кўнгиллилар ўртасида енгил атлетика спорт турининг югуриш қоидаларига мувофиқ ўтказилади.

2018 метр, 3 км, 21 км масофаларда ўтказилиши режалаштирилган марафон соат 8.00 дан барча ҳудудларнинг марказий кўчаларида старт олади.

Ташкилотчилар маълумот беришича, 21 километрга биринчи келган 10 нафар, 3 километрга биринчи келган 3 нафар ҳамда 2018 метрга биринчи келган яна 3 нафар иштирокчи велосипед мукофоти билан тақдирланади.

Қолган қатнашчиларга диплом, медал, фахрий ёрлиқ ва байрам совғалари улашиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, 20 март куни Тошкент шаҳрида 8:00 дан 12:00 га қадар Нукус кўчаси (Нукус, А.Қодирий, Абай, А.Навоий, Ш.Рашидов, Мустақиллик кўчалари)дан “Пахтакор” марказий стадионигача бўлган кўчалар (Глинка, Ойбек, А.Темур, Мустақиллик, Ш.Рашидов, Абай, Себзор, Навоий, Юсуф Хос Хожиб кўчалари)да ҳаракатланиш чекланади.

    Бошқа янгиликлар